Запись речи:
Бир йигит каром экипти. Кароми, қарангки, ажойип бўган экан... Селитралардан кўпроқ соганми... Қоранг, тамоша қиладиган бу каромлар бўпти. Шу каромди юлип турса, бир қозоғ йигит ўтип келади. Ҳой! Сорттинг боласи! Қалейсан? Ҳорманг! Ҳорманг! Ҳорманг! – деса, Ҳо, соломат бўлинг, кўка! – депти. Ҳе, не қиляпсан? –Ҳа, капусталарди юляппан, депти. –Манга қара! Бу капуста – ўрисчасига, ўзбекчасига нима бўлади, деса, каром, депти. Бу кароминг қозоқчасига не бўлади? – деса, қаердан биламан, депти. Ўшени билсенг, ҳозир айтсанг, депти, шу карамингни юлиб, тозалап, чиройли қилип, Камазга ортип, оборип, бозорга туширибам бераман, сотибам бераман. Фақат қозоқчасига ўша караминг не бўлади? Шуни айтсанг бўлди, депти. Э! Же осонакану, депти. Унисидан сўраса –билмасмиш, бунисидан сўраса – билмасмиш, қозоғларди ўзидан сўраса, мен не биламан дермиш, рускилардан сўраса – билмасмиш, Тошкенга телепон қипти. У оғайнисидан – билмасмиш, бу оғайниси билмасмиш. Оғайни, депти, ман умримда эшитмаганман, каромми қозоқча қанақа бўлишини билмаяппан, ўзинг айт, диса, таполмадингми, депти, йўғ, диса, билмасанг, билвол, каром, бу - ўзбекчасига, капуста, бу - русчасига.... Раҳмат! Котта қиз бўсин! Бахтли бўсин! Раҳмат! Раҳмат! Омон бўлилар!... Каром, бу – ўзбекчасига, капуста, бу – ўрисчасига, қозоқчасига ўрама жапрақ бўлади дирмиш. Қаранг, қандай гўзал-а! Ўрама жапрақ! Бунақаси бўмаган! Қаранг, ҳаққаттанам, қозоқ халқи – буюк халқ, ўлкен халқ, улардиям ўзини аскиялари бор, юмори бор, шоирлари бор, буюк инсонлари бор.
Бир қозоғ йигитлар билан франсузлар бирга ўтирип қоған экан, бизнесменлар. Франсузлар жуда чиройли гапиради-ю. Ғэ-ғо-ғэ, ғэ-ғо-ғэ, ғо-ғи-ғе, ғо! - деворганакан, бир қозоғ йигитка ёқмай қопти. Шартта элликтани юзта қипти-да, урворипти, ўрнидан турип “Ҳей, франсузлар! – депти. – Билип қўйийлар, франсуз тили қозоғ тилидан олинган, депти. Раҳмат! Қозоғмисиз? ... Франсуз тили қозоғ тилидан олинган, агар қозоғ тили бўмаганда, франсуз тилиям пайдо бўмасти, диса, нима дияпсиз, дипти франсузлар. Ер шарининг тенг ярми франсузча гапиради, биласизми, дипти. Ўрта Осиёдаям бир пайтлар франсузча мода бўган, дипти. Шу, кўпчилик франсуз тилида гаплашкан, ма шу ўзбегларам, дипти. Деса, буни эшитканмиз, дипти, лекин қозоғларда франсузча гап бўмаган, дипти. Қозоғларда, дипти, ўша франсуз тили қозоқ тилидан олингани далиллари, исботи бор, дипти. Санам исботлайсанми? Исботлайман, дипти. Қани? Не дейин, дипти. Бирор нарса дисангчи, диса, не дейин, дипти. Мана, дастирхон, дипти, дастирхонда ҳама овқатлар бор. Шуни есанг е, емасанг ема деганлар. Қозоқчасига қанақа бўлади диса, ҳалигиям чиройли қилип “жэсанг жэ́, жэмасанг жэма́”дипти. Деса, э қойил қолдим-е, диса, э франсузлар, билмасанг, билип қўй дипти, ўша силарнинг президентларингам қозоғ дипти. “Йўўғ, ўзи франсуз!” “Қозоғ!” дипти. “Исботлайсанми?” “Исботлайман!” “Қани, айт!” “Мана, масалан, оти билан фамилиясига қара – Жақ Шырақ дипти. Бу шыракди жақ дигани дипти. Раҳмат!
Бир йигит карам экипти. Карами, қарангки, ажойиб бўлган экан... Селитралардан кўпроқ солганми... Қаранг, тамоша қиладиган бу карамлар бўлипти. Шу карамни юлиб турса, бир қозоқ йигит ўтиб келади. “Ҳой! Сортнинг боласи! Қалайсан? Ҳорманг! Ҳорманг! Ҳорманг!” – деса, “Ҳо! Саломат бўлинг, кўка!” – депти. “Ҳе, не қиляпсан?” “Ҳа, капусталарни юляппан.” – депти. “Менга қара! Бу капуста – русчасига, ўзбекчасига нима бўлади?” – деса, “Карам.”- депти. “Бу караминг қозоқчасига не бўлади?” – деса, “Қаердан биламан.” – депти. “Ўшани билсанг, ҳозир айтсанг,” – депти. – “шу карамингни юлиб, тозалаб, чиройли қилиб, «Камаз»га ортиб, олиб бориб, бозорга тушириб ҳам бераман, сотиб ҳам бераман. Фақат қозоқчасига ўша караминг не бўлади? Шуни айтсанг бўлди.” – дебди.