Ўзбек тилида гаплашайлик деган чақириқ остидаги Мавзу виждонимни тинч қўймай, кўрмагандай ўтиб кетишга йўл қўймади.
Кўпинча кўзга ташланиб ё қулоққа чалиниб қолади, тилимиз гўёки бойлигимиз эмиш. Йўқ, тил бойлик сифатида қабул қилинса, бошқа юзлаб тилларнинг аҳамияти ерга урилган, камситилгандай бўлиб қолмайдими?! Аслини олганда, тил -- бу миллатнинг ўзига хослигини таъминловчи мезон, миллатнинг ажралмас қисмидир. Нима бўлганда ҳам, қайси тилларни ўқиб-ўрганмайлик, дунёнинг қай бир тилида гаплашмайлик, ўзлигимизнинг асос-негизларидан бири бўлмиш тилимизни унутмайлик.